Ҳозирги замон глобаллашув шароитида жаҳон хўжалиги ривожланишида Осиѐ-Тинч океан минтақаси мамлакатларининг роли ошиб бориб, улар жаҳон иқтисодий марказларидан бирига айланди. Бу мамлакатлар ўзининг тез иқтисодий ривожланиши ва саноатлашиши билан ажралиб туради. Уларнинг ичида Хитой Халқ Республикаси ва унинг провинцияси ҳисобланган Тайвань давлати алоҳида ўрин тутади.