Бизга маълумки, ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш тамойиллари бўлиб, XXI аср маънавий, маданий, илмий, техникавий интеграцияларнинг юқори чўққисига чиқиш асри бўлди. Шу билан бир қаторда бу соҳаларда ўзига хос муаммо ва ечимини топмаган масалаларга ҳам дуч келиниб, буларнинг ўзига хос объектив, субъектив сабаблари мавжуд ва янги йўлга чиққан Ўзбекистонга ҳам ҳар хил йўллар, мақсадлар билан бир қанча муаммолар кириб келди.