Мамлакатимиз халқининг миллий тараққиѐт йўлидаги бош ғояси – бу озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт барпо этишдир. Албатта, ушбу ғояни амалга оширишда сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий йўналишларни ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади. Ушбу йўналишларни ривожлантириш эса бугунги кунда тайѐрланаѐтган кадрларга боғлиқ бўлиб қолаѐтганлиги ҳеч кимга сир эмас. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг шахсан ташаббуси билан кейинги йилларда таълим тизимига берилаѐтган катта эътибор ва яратилаѐтган шарт-шароитлар келажак авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиши учун асосий заминдир.