Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг мақсади ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш ва соғломлаштиришдан иборат бўлади. Жисмоний ривожлантириш жараёнлари жисмоний фазилатларни такомиллаштириш билан амалга оширилади. Жисмоний фазилатлар куч, чидамлилик, тезкорлик, чаққонлик ва эгилувчанлик сифатларини ривожлантириш жисмоний тарбия дарслари, спорт тўгараклардаги машғулотлар ва жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш жараёнларида ташкил этилади.