Бу муаммони икки хил йўл билан ҳал этиш масаласи қўйилади. Биринчи томондан ишончли ишлатилишини ва технологик жиҳатдан яъни, таъмирлашга қулайлигини ошириш бўлса, иккинчи томондан автомобилларни техник ишлатиш услубини такомиллаштириш, иш унумдорлигини ошириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдаги меҳнат сарфларини камайтириш ҳамда агрегатлар ва автомобилларни таъмирлашлараро босиб ўтиш йўлларини узайтириш керак бўлади.