Республикамизда кенг тарқалган доривор ўсимликлардан ясноткадошлар оиласига мансуб бўлган майда гулли тоғрайхон, кийик ўти, осиё ялпизи хом ашёларидан эфир мойини ажратиб олишнинг оптимал технологиясини ишлаб чиқиб, олинган эфир мойлари асосида дори ва косметик препаратлар яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Бу ўсимликлар халқ табобатида юрак фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазмини бузилишида, қон босимини туширишда, пешоб ҳайдовчи, тиш ва милклар оғриганда ишлатилади.
Усуллар: майда гулли тоғрайхон, осиё ялпизи, кийик ўти ер устки қисмларидан сув буғи ёрдамида Фармакопеяда келтирилган усул бўйича эфир мойи ажратиб олинди. Ҳар бир ўсимлик хом ашёларидан эфир мойи ажратиб олишда жараёнга таъсир этувчи омиллар: маҳсулот массаси, сув миқдори ва ҳайдаш вақти ўрганилди.