Ўзбекистонда кенг тарқалган тиббиётда ишлатиладиган доривор ўсимлик –Туркистон арслонқуйруғи –Leonurus turkestanicus V. Rzeez et Kupr, ясноткадошлар -(Lamiaceae) оиласига мансуб бўлган доривор ўсимликни хом ашёсидан биоактив модда сақловчи дори воситасини яратиш.
Туркистон арслонқуйруғи ер устки қисмида 0,15-0,83% эфир мойлари, 3,92-5,72% смолалар, 0,74% стахидрин ва бошқа асосли бирикмалар, 3,8% фенолкислоталар, флавоноидлари, β-ситостерин ва бошқа бирикмаларни борлиги аниқланган. Туркистон арслонқуйруғи ўсимлигини ер устки қисми Ўзбекистонда ўсмайдиган беш бўлакли арслонқуйруғи ўсимлиги (Leonurus quinquelobatus Gilib) ўринбосари сифатида тавсия этилган, яъни юрак қон томир касалликларида тинчлантирувчи, қон босимини туширувчи, юракни қувватлайдиган восита сифатида ишлатилади. Адабиётдаги маълумотларга қараганда Туркистон арслонқуйруғи ер устки қисмини тинчлантирувчи таъсири ўсимликдаги стахидрин ва бошқа асосли бирикмалар борлиги билан исботланган (И.И. Ибрагимов, Т.Р. Абдурахмонов 1971 й.).