Аёллар масаласини ўрганиш кишилик жамиятида ижтимоий муносабатлар, миллатлар ва давлатлар, маданият ва цивилизациялар тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Аёл ҳуқуқлари турли даврларда сиёсатга, динга боғланиб ўрганилган, натижада тилда аёл образи гоҳ ижобий, гоҳ салбий тарзда ўз аксини топган.