ҳозирги кунда тиббиётда ревматик касалликлар артериал гипертензия касалликларидан кейинги ўринда туради. Ушбу касалликлар асосан ностероид яллиғланишга қарши дорилар билан даволаниб келинмоқда. Бу борада амалиётда 5% бутадион суртмаси қўлланиб келинади. 5% бутадион суртмаси аналгетик яллиғланишга қарши ва антипиретик (иссиқликни туширувчи) дори сифатида қўлланилади. 5% бутадион суртмаси асосан чет давлатларидан келтирилади ва Улар гидрофоб асосда тайёрланади. Маълумки асосларга бир қанча талаблар келтирилган бўлиб, улардан асосийси структура – механик кўрсаткичи, терига яхши сўрилиши, ювилиши, ёғли из қолдирмаслиги, ишлатиладиган асослар осон топилиши керак. Адабиётлардан маълумки, ностероид яллиғланишга қарши дориларни фармакологик таъсири синовиал суюқлик орқали таъсир қилгани учун тез сўриладиган восита-гел дори турини ишлаб чиқаришни мақсад қилиб олинди. Шамоллашни чақирувчи медиатрларни (простагландинлар) ҳосил бўлишини тўҳтатиб шаммоллаш оқибатида келиб чиқадиган шиш, гиперемия, оғриқларни бартараф этади. Шунинг учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар кўпинча мушак, бўғим касалликларидан артрит, миозит, неврит ва бошқа тўқималарни бузилишига олиб келадиган шаммоллаш касаллигида қўлланилади.