Ишнинг мақсади: гомеопатик даволаш тизими асосан организмни ўз-ўзининг даволаш жараёнини фаоллаштиради. Ўзбекистон худудида ўсадиган маҳаллий ўсимлик хом ашёси: леонурус, кратегус ва мента гомеопатик гранула технологиясини ишлаб чиқиш ишнинг мақсади бўлди.
Усуллар: арслонқуйруқ ўти, ялпиз барги маҳаллий ўсимликлар хом ашёлардан В.Швабе қўлланмасининг 3 банди асосида эссенция ва тўқ қизил дўлана мевасидан настойкалар олиниб, уларни асосий сифатини белгиловчи кўрсаткичлари аниқланди: ташқи кўриниши, чинлиги, этил спирти қуввати, қуруқ қолдиқ ва капилляр таҳлили, олинган натижалар бўйича дастлабки гомеопатик воситаларни ташқи кўриниши мос келади, спирт концентрацияси 83-83,5% эссенциялар учун 83-83,5%, настойканики – 43,13%; қуруқ қолдиқ 1,6-2,0 гача, капилляр таҳлили НТХ да келтирилган натижага жуда яқин келди.