Ташкилот раҳбарининг асосий вазифаси – режалаштириш, фаолиятни ташкил этиш, мойиллик, назорат, ахборот алмашиш, ечим қабул қилиш, раҳнамолик. Бозор иқтисодиёти шароитида ушбу вазифаларни оддийгина бажаришдан ташқари раҳбарга кўпроқ талаб қўйилади.
Раҳбарларнинг унумдорликка таъсир қилиши мумкин бўлган иккита йўналишлари бор: инсон ресурслари ва айнан операциялар (ташкилотнинг ишлаб чиқариш фаолияти) орқали. Шунинг учун меҳнат ресурсларини бошқаришга оид саволлар (меҳнат ресурсларини режалаштириш, меҳнат малака (маҳорат)ларини рўйҳат қилиш, меҳнат операцияларини таҳлил қилиш, малака тавсифи (таърифи), баҳолаш маркази, иш ҳақи, қўшимча имтиёзлар, фаолият натижаларини баҳолаш, меҳнат фаолиятининг сифати, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш, иш ҳажми, ишнинг мазундорлиги, ишни кенгайтириш, ишни бойитиш кабилар. Меҳнат ресурсларини бошқариш бошқариш назарияси ва амалиётининг муҳим йўналишларидан бири. Йирик ташкилотларда бу иш билан ходимлар бўлими шуғулланади. Кишиларни бошқариш усуллари ва йўлларини билиш катта аҳамиятга эга ва қуйидаги босқичлардан иборат.