Саноат фармацияси талабалари учуни учун мўлжалланган ушбу услубий кўрсатма 34 та мавзудан ташкил топган бўлиб, “Косметик ва парфюмерия препаратлари технологияси” фанига бағишланган.
Берилган курс иши мавзулари устида талабалар IХ-Х семестрда ишлаб, сўнгра кафедранинг қарори билан тузилган, хайъат аъзолари олдида ҳимоя қилиб топширадилар.
Талабаларга мавзу IХ семестр бошида тақсимлаб берилади. Ҳар бир мавзу зарварақ, кириш, адабиётлар шарҳи, тажриба қисми, хулоса, адабиётлар рўйхатидан ташкил топган бўлиши керак. Услубий кўрсатмада МТҲ ва адабиётлар рўйхати рақамланган ҳолда келтирилган бўлиб, ҳар бир мавзудан сўнг эса тегишли адабиётларнинг рақамлари берилган. Талаба фойдаланган адабиётлар рўйхатини Давлат стандарти бўйича келтириши керак.