Инсоният тарихида давлатлар, жамиятлар ривожида инсон омили маълум ўрни тутганлиги бизга маълум. Айни пайтда, кўпинча давлатлар, жамиятларни инсонга нисбатан муносабатлари, айниқса, унга бўлган ғамхўрликлари, уларнинг ижтимоий ҳимояси борасида қабул қилинган қонун қоидалари қоғозда қолиб кетиб, амалиётда эътиборсизлик ҳукмрон бўлганига ҳам тарих гувоҳдир. Мутақиллик туфайли мамлакатимиз олдига ниҳоятда мураккаб, айни пайтда шарафли мақсад қўйилди. Бу – мамлакатимизни бозор муносабатларига асосланган хуқуқий давлат, демократик, инсонпарварлик, адолатли, дунёвий ва очиқ жамият қуришидан иборатдир. Бундай жамиятнинг марказида инсон, унинг манфаати, фаровонлиги, бахт – саодат турганлиги табиий.