Халқимиз истиқболи ва маърифати йўлида катта ишларга қўл урган, бу йўлда қатағонликка учраган маърифатпарвар адиб Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодий меросини чуқур ўрганишда, асарларини тарғиб қилишда кутубхоначиларга ёрдам бериш мақсадида тузилган ушбу методик-библиографик қўлланмада Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодий фаолияти, унинг айрим алоҳида асарлари ҳақида маълумотлар, кутубхоналарда Беҳбудий асарлари бўйича тадбирлар ўтказиш учун маслаҳатлар, анжуман дастурлари берилган.