Яшашга бўлган ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги деклара¬ция ҳамда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактда белгиланганлигига қарамасдан, собиқ совет конституцияла¬рида мустаҳкамланмаганлиги барчамизга маълум.
Мустақиллигимизнинг тарих нуқтаи назаридан қисқача даври ичида давлатимиз кўплаб халқаро ҳужжатларни ратификация қил¬ди, уларда кўрсатилган қоидаларни, халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларидан келиб чиққан ҳолда, босқичма босқич қонун¬ларимизга татбиқ қилиб келди ва бу фаолиятни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кунлардан бошлаб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга катта эъти¬бор қаратди ва инсоннинг бундай ажралмас ҳуқуқини Конституция¬мизда белгилаб қўйди. Конституциямиздаги бундай янгилик Жи¬ноят қонунига ўз таъсирини ўтказди ва 1994 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида инсоннинг яшашга бўлган ҳуқуқи биринчи нав¬батда муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилди. Ўзбекистон жиноят ҳуқуқи назарияси ва ҳуқуқий онг нуқтаи назаридан бундай ўзга¬ришлар давлатни ўзининг ҳимоясини ташкил қилишга бўлган, шуб¬ҳасиз, ҳуқуқидан ўз фуқароларининг фойдасига воз кечганлигини кўрсатади. Бу ўзбекистонликларнинг онгида инсоний қадриятлар¬нинг тоталитар бўлмаган тизимини жиноят ҳуқуқи нормалари ёрда¬мида мустаҳкамлашга бўлган биринчи уриниш эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил биринчи августда “Ўзбе¬кистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармони бундай сайъ-ҳаракатларнинг давомидир.