Ватанимиз мустақиллиги билан боғлиқ барча тамойиллар маoрифат, маданият, фан ва санoатда, бадиий тафаккурнинг барча қатламларида ўз аксини топмоқда. Мустақиллигимиз даврида ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келган, асрлар давомида шаклланган халқ байрамларини қайта тиклаш ва уларни оммавий тарзда нишонлашга асосий эoтибор қаратилди. Бунинг барчаси ўз-ўзидан оммавий байрамларни сценарий асосида тайёрлашга, халқ байрамларини ва касб байрамларини театрлаштирилган томошалар тимсолида янги мазмун касб этишга ундамоқда ва буларнинг барчаси муваффаыиятли амалга оширилмоыда. Ўтган қисқа вақт ичида бу соҳада ўзига хос тажриба тўпланди ва байрамлар билан боғлиқ янги санoат тури, яoни театрлашган аниқ сценарий асосида ўтказиладиган майдон томошалари муҳим аҳамият касб этмоқда.