Даосизм эрамиздан олдинги VI-V асрларда пайдо булган кадимги Хитой фалсафасининг етакчи оқимларидан бири эди. "Даосизм" истилохи фанга эрамиздан олдинги II асрда Хитой тарихчиси Сыма Тан томонидан киритилган. У Хитой фалсафасидаги олти йуналишни кўрсатиб, улардан бирини «дао" ва "дэ" мактаби, деб атаган эди («дао"-барча ашёларнинг манбаи, "дэ" эса-ҳар бир нарсага тўғри келадиган "дао"нинг кисми). Кейинчалик ушбу мактаб оддийгина "дао" мактаби, деб
аталган эди.