Монографияда араб, форс, эски ўзбек тилларидаги қўлёзма манбаъларини ўрганиш асосида Марказий Осиёдаги Уйғониш даврининг биринчи ва иккинчи босқичларида яшаб, ижод қилган қомусий олимларнинг риёзиёт, фалакиёт, механика, оптикалар бўйича кашфиётлари, янгиликлари ҳақида янги маълумотлар берилган.
Ушбу асар олий ўқув юртлари , бакалаврият тизимидаги талабалар учун “Миллий ғоя ”, “Олий математика”, “Ўзбекистон тарихи ”, “Фалсафа”, “Маънавият асослари”, “Маданиятшунослик”, магистратурадаги “Фанларнинг фалсафий масалалари” ҳамда “Илмий ижод методолдогияси” фанларини ўқитиш жараёнида тегишли мавзулврни чуқур ўрганишда фойдаланиш учун мўлжалланган .