муносабатлар, миллатлар ва давлатлар, маданият ва
цивилизациялар тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Аёл ҳуқуқлари турли
даврларда сиёсатга, динга боғланиб ўрганилган, натижада тилда аёл образи
гоҳ ижобий, гоҳ салбий тарзда ўз аксини топган.
Ҳозирги даврда аёлнинг жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига жалб
қилиниши соҳаларининг кенгайиб бориши инсон тасаввурларининг
ўзгаришига олиб келди, бу эса тил соҳасида аёл тушунчаси билан боғлиқ
бўлган тадқиқот ишлари олиб боришга туртки бўлмоқда.