Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий жамиятни барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мустақил фикрлаш лаёқатига эга, ақлий, маънавий-ахлокий, руҳий ва жисмоний жиҳатдан етук, баркамол инсонни тарбиялаш зарурлигини тақозо этмоқда. Зеро, баркамол авлоднинг ижтимоий фаоллиги миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар устуворлиги таъминланган ҳуқуқий жамиятни барпо этиш имкониятини беради. Шу сабабдан «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» мазмунида ўз аксини топган ғоялар инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш имкониятини берувчи энг мақбул йўл эканлигини ифодалайди.