Мавзунинг долзарблиги. Президентимиз И.А.Каримовнинг миллий қадриятимиз ва маънавиятимизнинг ажралмас бир бўлаги ҳисобланган ўзбек миллий спорт турларини янада кенг ёйиш ва халқ орасида уларнинг олдинги шуҳрати ва мавқеини тиклаш мақсадидаги саъй-ҳаракатлари миллий курашимизнинг жаҳонга юз тутиб, тобора юксалиб бораётганида ёрқин ифодасини топмоқда.