Ўн йиллик адвокатлик тажрибасига эга Одилбек янги мижозини бошдан-оёқ, кўздан кечириб, дабдурустдан у ҳақда бир хулосага келолмади: юпун ва кўримсиз кийим-бошига қараганда, қўл учида кун кўрадиган қишлоқ одами эканини пайқаш қийин эмасди. Аммо юз тузилиши, қарашлари, хатти-ҳаракатлари одмигина кишиларникига