Фермер хўжаликлари ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини эконометрик башоратлаш

Фермер хўжаликлари ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини эконометрик башоратлаш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2011
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-13 18:14:54
Республикамиз Президенти И.А.Каримов «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида “...ўтган давр мобайнида орттирилган тажрибамиз фермерчиликни янада ривожлантириш учун бир қатор жуда муҳим муаммоларни, хусусан, фермер хўжаликлари барқарорлиги, энг муҳими, улар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни талаб қилмоқда. Фаолият юритаётган аксарият фермер хўжаликлари тажрибаси шундан далолат берадики, фермер хўжаликлари шаклланишининг дастлабки босқичида уларга ажратилган ер майдонларининг етишмаслиги ишлаб чиқариш рентабеллиги ўсишига кўп жиҳатдан тўсқинлик қилмоқда. Имконияти, куч-қуввати кам фермер хўжаликлари ўзини зарур техника, айланма маблағлари билан таъминлаш, кредит қобилиятига эга бўлиш, энг асосийси, харажатларни қоплаш ва фойда кўриб ишлаш, даромадни оширишнинг ишончли асосига айланолмаслигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.1 ”-, деб таъкидладилар. 2011 йилда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим мақсади ва асосий устувор вазифаси – ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, 2009 – 2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан иборатдир. Жумладан, аграр тармоқ барқарор ривожланмоқда “2010 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2009 йилга нисбатан 6,8 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса 1,8 баробар ошгани ҳам шундан далолат беради.2”

Дабавлено : 2021-04-13 18:14:54

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш