Ҳаракатли ўйинлар инсоннинг ҳаётий фаолиятида муҳим – кашф этади. Стандарт мазмундаги вазифа, кўсатма ёки меҳнат ва спорт машқларини бажариш кишини тез толиқтиради. Лекин, шундай вазифа ва машқларни ўйин жараёнида ижро этиш одамнинг руҳиятига ижобий таъсир этиб, чарчаш муддатини орқага суради. Шунинг учун спорт машғулотларида, айниқса ёш спортчиларни дастлабки тайёрлашда турли мазмунга хос ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш алоҳида амалий аҳамиятга эгадир.