Қишлоқ хўжалик экинларининг
ҳосилдорлигини оширишда зараркунандаларга қарши самарали ва атроф-
муҳитга зарарсиз кураш воситаси ва усулларидан фойдаланиш истиқболли
ҳисобланади.
Зараркунанда ҳашарот ва каналарга қарши курашда кимёвий усул
жаҳон миқёсида кенг қўлланилсада, аммо бундай инсекто-акарицидларнинг
етарлича танлаб таъсир этиш хусусиятига эга эмаслиги маълум бўлиб қолди,
яъни пестицидлар биологик агентларни, биринчи навбатда эса
зараркунандалар оммавий кўпайишини олдини оладиган табиий кушандалар
ҳисобланган энтомо-акарифагларни қириб йўқотади (Вейзер, 1972). Бундан
ташқари, кўпчилик зараркунандалар пестицидларга барқарорлик
(резистентлик) ҳосил қилганлиги туфайли агробиоценозлар фитосанитария
ҳолати ва қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш иқтисодиётига ҳам
салбий таъсир этмасдан қолмайди.