Мазкур китобда чет эл тилшунослигида, рус тилшунослигида ва туркийшуносликда адабий тил ва адабий нормага оид ишлар ўрганилган, таҳлил қилинган ва улар илмий жиҳатдан умумлаштирилган. Китобда адабий норма тушунчаси, адабий нормадан талаб қилинувчи мезонлар, адабий норманинг типлари, адабий норманинг шаклланиш ва яшаш қонуниятлари, адабий тилни нормалаш каби муаммолар ўрганилган