Ўзбекистон ўзининг мустақиллик йўлида мустаҳкам турган Марказий Осиёнинг йирик давлатларидан бири сифатида ўзининг давлатчилик дастурини ва жамият қурилиши, ҳаётнинг барча соҳа ва томонларини ислоҳ қилиш дастурини ишлаб чиқди. Ватанимиз мустақиллиги туфайли унитилган қадриятлар тикланмоқда, маърифат булоқлари қайта кўз очмоқда. Боқий маданият сарчашмаларидан бири ислом фалсафий назариясининг ўрта асрларда буюк ватандошларимиз Исмоил ал-Бухорий, Ат-Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд каби забардас даҳолар томонидан шакллантирилиши ва қарор топиши ғоят муҳим ва улкан аҳамият касб этган. Улар қолдирган мерос ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотган эмас.