IX-XII асрларда юртимизда илм-фан, маданият шунчалик даражада юксалдики, бу юксалиш нафақат юртимиз тараққиётига, ҳатто дунё тараққиётига ҳам ўз улушини қўша олди. Бу юксалиш даврини инсоният уйғониш (ренессанс) деб тан олганлиги бежиз эмас, албатта. Бу юксалишнинг содир бўлишини айнан шу даврда юртимизда қудратли марказлашган давлатлар ташкил топиб, ўлкамизда тинчлик ва осойишталик қарор топганлиги, бу ҳолатлар илм-фан, маданият ривожига имкон яратганлиги ва бундан ташқари бу даврда ҳукмдорлик қилган амир ва подшоҳларнинг аксарияти илмли ва маънавиятли бўлганлиги, уларнинг ўзлари илм-фан, маданият ривожига ҳомийлик қилганлиги билан боғлайдилар.