Аҳоли сони маълум ҳудудда яшовчи аҳолининг ҳисоблаб чиқилган миқдорини ифодалайди. Аҳоли сони ҳадидаги маълумотлар аҳоли рўйхатини ўтказиш натижасида ёки доимо олиб бориладиган рўйҳат, маълумотлар банки, аҳолининг ҳар ҳил рўйхатларидан маълум кунга, вақт моментига (ҳисобга олишдаги критик момент) нисбатан аниқланади. Шунинг учун олинадиган мутлоқ миқдорлар моментли кўрсаткич,улар қатори эса, шу туман аҳолиси сонининг динамика қатори ҳисобланади. Аҳоли сонисиз демографик жараёнлар динамикаси ва интенсивлигини тавсифлайдиган нисбий миқдорларни ҳисоблаб бўлмайди. Бундай ҳолда ўртача арифметик, ўртача геометрик ёки ўртача ҳронологик формула асосида аҳолининг ўртача йиллик сони аниқланади.