Ахлоқий тарбия – шахс шаклланишининг кўпқиррали жараёнининг муҳим бир томони ҳисобланиб, унинг натижасида индивид томонидан ахлоқий қадриятлар ўзлаштирилади, ахлоқий фазилатлар, ахлоқ-одоб тамойиллари, меъёр ва қоидалари асосида яшаш қобилиятлари ишлаб чиқилади. Айрим замонавий тадқиқотчилар (Б.Ю.Шчербаков, М.И.Станкин ва бошқалар) ахборот технологиялардан фойдаланишни ўқитишдаги истиқболли йўналиш деб қарайдилар, чунки у технологик ва социомаданий моҳияти жиҳатидан эркин, етарли даражада мустақил ва масъулиятли, эгилувчан-лойиҳавий ўқитишга йўналтирилган бўлади.