Иқтисодиётни давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиниши давлат бюджетини шакллантириш, солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг ривожланишига таъсир кўрсатиш услуби ҳисобланади. Давлатнинг мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг бош манбаидир.
Мамлакатимизда амалга оширалаётган иқтисодий ислоҳатлар амалиётидаги энг мураккаб муаммолардан бири солиқлар муаммосидир. Энг мақбул солиқ солиш тизимини яратган ҳолда, мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига таъсир қилиш, тадбиркорликнинг тараққий этишига ёрдам бериш ва бир вақтнинг ўзида ижтимоий муаммоларни ҳал этиб бориш бозор муносабатларига ўтиш шароитда ҳам, ундан кейин ҳам давлатнинг бош мақсади бўлиб қолаверади.