Халқаро амалиётга назар ташлаганимизда, ҳисоб тизими бошқарув ва молиявий ҳисобларга бўлинишига, ўз навбатида, молиявий ҳисобда молиявий инвестициялар ҳисобининг асосий ўринда турганлигига гувоҳ бўламиз. Чунки барча фойдаланувчиларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган маълумот, бу субъектлар фаолиятининг молиявий натижасидир. Айнан шу натижанинг шаклланиши жаҳон талабларига жавоб берадиган кўринишга келтириш бўйича юртимизда катта ишлар амалга оширилмоқда.