Мазкур тўпламдан муаллифнинг хажман қисқа лекин мазмунли, бой мушохадали насрий асарлари ўрин олган. Уларда хаётдаги мавжуд муаммолар, эзгулик ва қабохат, яхшилик ва ёмонлик, шунингдек, мехнатсеварлик, илмга интилиш каби юксак фазилатлар, илм - сехрли калит эканлиги хусусида сўз юритилади.
Тушунарли, равон, содда тил ва услубда ёзилган ушбу китоб кишилар маънавиятини, дунёқарашини кенгайтиришга, уларда юксак инсоний фазилатларни тарбиялашга хизмат қилади.