Илмий билиш ва ижодда илмий тадқиқотларнинг эмпирик ва назарий даражаларида олинадиган фактлар негиз билимни беради. Фактларни ва уларда ифодаланган билиш объектининг жиҳатлари ва томонлари ҳақида ахборотни тўплаш фаннинг ўсиши учун зарур, аммо етарли эмас. Илмий фактларни билиш, тавсифлаш, тушуниш, талқин қилиш тизими ҳам керак. Илмий фараз, гипотеза, назария, илмий қонун (қонунлар тизими) юқорида зикр этилган тизимнинг асосий компонентларидир.