Ишнинг мақсади:
Талабаларни Ўзбекистонда учрайдиган тупроқ типлари, уларнинг
хоссалари ва структураси билан таништириш. Тупроқнинг солиштирма ва
ҳажм оғирлигини, механик таркибини, физик лой ҳамда физик қум
миқдорини аниқлашни ўргатиш.
Керакли жиҳозлар ва ўқув қўлланмалар:
Тупроқ намуналари, механик таркибини аниқлаш учун турли
ўлчамдаги элаклар, 50-100-250 мл колбалар, CaCl2 эритмаси, чизғич, қоғоз,
ўқув жадваллари, дарслик ва услубий қўлланмалар (1, 2, 7).