Саркор шайтон (саркарда) юқоридаги саркардаларнинг ҳикояларини бир-бир эшитар экан, бандалар гуноҳлари ҳаддан ошиб кетаётганлигидан, бунга шайтон эмас, уларнинг ўзлари сабабчилигидан тобора нафратланиб борар, муҳаббат томонидаги эзгулик тарафдорларига ҳам кинояли пичинг гаплар қилмай қўйгани, саркардаларнинг (одамлар) ёвуз одамлар қилмишларини кўпайтиришга гиж-гижлаб аралашаётганлигидан унчалик хурсанд бўлмаётганлигини, Бақакўзнинг мукофот бўхчаси ҳам ҳалигача ечилмаётганлигини кузатиб пайқаб бораётган қотиллик саркардаси ўзининг ҳикоясини гўёки одамлар қилаётган азми гуноҳларда ўзининг аралашуви жуда камдек тарзда бошлади.