Мазкур услубий кўрсатма 5340200-«Менежмент»(хизмат курсатиш соҳаси) бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, 3-семестрда ўтиладиган мавзулар асосида тузилган. Услубий кўрсатмадаги машғулотлар таркиби «Менежмент» фани учун тузилган ишчи дастурга мос бўлиб, хар бир машғулотнинг мақсади, дарс режаси, топшириклар ва назорат саволлари келтирилган. Машғулот мавзусидан келиб чиқиб дарсни олиб бориш бўйича тавсиялар берилган.