Бадиий адабиёт – сўз санъати. Бадиий адабиётнинг асоси, уни дунёга келтирувчи омил Ҳаётдир. Шундай экан, адабиёт ҳам ҳаёт билан биргаликда янгиланишга, ўсиш ва ривожланишга қодир, битмас-туганмас яратиш қудратига эга ва шу қодирликни ўзида мужассам этади, камолот сари тараққий этишдан, ҳаёт бахшида этган янгиликларни кашф қилишдан тўхтамайди.