Ҳақиқатан ҳам халқимизнинг ризқи-руз, насиба аввало далаларимизда заҳматкаш деҳқонларимиз томонидан етиштириладиган маҳсулотлар, озиқ-овқат ва нозу неъматлар билан ўлчанади. Лўнда қилиб айтганда, ҳар бир инсон қайси жойда, юртимизнинг қайси чеккасида яшамасин, албатта ўзининг, оиласининг ҳаёти қишлоқ замини билан чамбарчас боғланганини сезиши, тушуниши табиий, деб ўйлайман.