Қўлингиздаги китоб-аҳли қалам орасида ўз ўрнига эга бўлган, севимли адибангиз Дилбар Баротова ижодининг навбатдаги намуналаридан ташкил топган. Бу китоб ҳам, Дилбарнинг олдинги асарларидек, сизни ўйлантиради, “бирни кўриб-фикр, бирни кўриб-шукр” қилишга ундайди. Адибанинг ижоди мени жуда қувонтиради. Шундай шогирдим борлиги билан фахрланаман!