Ҳозирги кунда жаҳон тарбиясидан кўриниб турибдики, таълим жараёнига ўқитишнинг янги замонавий усул ва воситалари кириб келмоқда, самарали фойдаланилмоқда ва янги педагогик ғоя амалга оширилмоқда. Шулардан келиб чиққан ҳолда шуни хулоса қилиш мумкинки, ўқитувчи билим олишнинг ягона манбаи бўлиб қолиши керак эмас,балки талабалар мустақил ишлаш жараёнининг ташкилотчиси, маслаҳатчиси, ўқув жараёнининг менежери бўлиши керакдир.