Таълим соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар таълимни янада ривожлантириш, унинг даражасини замонавий босқичга кўтаришдан иборат. Бу борада тасвирий санъатнинг ўрни ҳам бениҳоят каттадир. Зеро, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда эстетик дидни шакллантириш бевосита тасвирий санъат таълимининг ҳам асосий вазифаларидан ҳисобланади.