Ҳозирги пайтда бутун дунёда АКТни ривожлантириш ва
оммалаштириш билан боғлиқ бўлган устиворликларнинг аҳамиятини англаш
кучайиб бормоқда. Уларнинг инқилобий таъсири давлат тузилмалари ва
фуқаролик жамияти институтлари, иқтисодий ва ижтимоий соҳа, илм-фан ва
таълим, маданият ва одамларнинг турмуш тарзида кузатилади. Улар
одамларга ўз салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш имкониятини беради,
барқарор иқтисодий ўсиш, фаровонлик даражасини ошириш, демократия,
тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига эришишга ёрдам
беради.