Ушбу битирув малакавий ишида Wi-Fi тизими учун спиралсимон
антенна ҳисоби амалга оширилган. Бундан ташқари, ҳисобланган
антеннанинг электрик тавсифлари MMana дастури муҳитида
моделлаштирилган ҳамда антенна макети тайёрланиб, унинг электрик
тавсифлари тадқиқ қилинган.
Битирув малакавий ишида Wi-Fi тизимига тегишли маълумотлар,
спиралсимон антеннанинг назарий асослари ҳамда ҳаёт фаолияти ҳавсизлиги
масалалари кўриб чиқилган.