Битирув малакавий иши радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит
мослашувини таъминлаш масаласига бағишланган бўлиб, электромагнит
мослашув (ЭММ) муаммосининг келиб чиқиш сабаблари; электромагнит
халақитлар ва уларнинг турлари; турли халақитларнинг РЭВга таъсири;
саноат радиохалақитлари; РЭВлар ЭММини таъминлаш усуллари ва
тегишли тавсиялар келтирилган. Бундан ташқари хаёт фаолияти хавфсизлиги
масаласига ҳам алоҳида эътибор берилган.