Микробиологик лабораториялар амалиётида биологик иммерсион микроскоплар кенг ишлатилади. Бу микроскоплар катталиги 0,2-0,3 мкм дан кам бўлмаган организмларни кўришга шароит яратади. Биологик микроскоплар микроорганизмларни ўтувчи ёруғ нур текислигида кузатишга имконият беради.