Республикамизда сўнгги йилларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳатларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга кенг ўрин берилмоқда. Ушбу ислоҳатларнинг натижаси ўлароқ турли хизматлар кўрсатишга ихтисослашган корхоналар сони кўпайиб, уларнинг республикамиз иқтисодиётидаги ўрни мустаҳкамланиб бормоқда.