200 мл сиғимли юмалоқ тубли колбада 10 г гидрохинон 50°С гача иситилган 100 мл сувда эритилади. Эритма 20°С гача совитилиб, унга 5 н ли 5 мл сульфат кислота (катализатор) секин-аста қуйилади. Реакцион аралашмага оҳисталик билан 5,5 г калий бромат солинади ва колба сув ҳаммомида 60°С гача қиздирилади. Шу ондаёқ реакция кетиб қора чўкма [СбН4О2 . СбН4(ОН)2=-хингидрон] ҳосил бўлади.