Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида кичик тикувчилик корхоналарини ҳозирги давр талабига мос равишда лойиҳалаш лозим бўлади. Кичик тикувчилик корхоналарини айнан Ўзбекистон учун лойиҳаланаётганда маҳаллий аҳолининг урф-одатларини, иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, янги лойиҳа меъёрларини ишлаб чиқишимиз ва ҳаётга татбиқ этишимиз лозим. Бу муаммолардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда кичик тикувчилик корхоналарини ўзига ҳос тарзда шакллантириш ва барча қулайликларга эга бўлган, ҳамда жаҳон андозаларига мос бинолар архитектурасини ишлаб чикиш ҳозирги вақтда долзарб масалалардан бири бўлиб келмокда.