Касб танлашга йўллаш машғулотларининг мақсади ўқувчиларга касбни тўғри танлашга, энг аввало уларнинг ҳар бири ўз шахсий сифатларига мос касбни топиб олишида ёрдам беришига қаратилади. Машғулотлар шундай ташкил этилмоғи керакки, уларда ўқувчилар касблар олами ва меҳнат фаолиятининг турлари билан танишибгина қолмай, ўзларини ишлаб чиқариш жараёнининг асосий иштирокичиси сифатида баҳолаш имконига эга бўлсин.